Сўнги йилларда Туркия давлатининг Tурк стандартлари институти (TSE) билан стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорлик кўлами кенгайиб, икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилди.
Албатта бу ҳамкорлик миллий сифат инфратузилмасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, такомиллаштиришга имконият яратмоқда.
Бугун ЎзТТСА да Tурк стандартлари институти президенти Адам Шахин билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, икки мамлакат ўртасида соҳа йўналишларида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, шунингдек молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Меҳмонлар Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг лабораториялари фаолияти ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг эталонларни ривожлантиришга қаратилган лабораториялар техник базаси билан яқиндан танишдилар.
Институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, илмий-синов ва сифат назорати марказида лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Турк экспертлари томонидан эътироф этилди.
Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси