Агентлик тизимидаги Давлат назорати департаменти, “Уз Тест” Фарғона вилояти филиали мутахассислари томонидан инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, вилоят бошқармаси ҳамкорлигида офис лойиҳаси ўқув хонасида саноат кооперациясини ривожланиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида 19 та шаҳар ва туманлар ҳокимларининг инвестиция ва ташқи савдо бўлими бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоятдаги экспортёр корхона раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилди.
Унда маҳсулот сифатини ошириш, рақобатбардошлигини таъминлашда халқаро стандарт ва меъёрларининг аҳамияти ва жаҳон бозорлари талаблари юзасидан маълумот берилди.