ЎзТТСА ва тизим-ташкилотларида давлат тилида иш юритиш ва лотин алифбосига ўтиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан Наманган вилояти ҳудудий филиалларда мониторинг ўтказилди.

Ҳудудий филиалларда иш юритиш ишлари лотин алифбосига асосланган давлат тилида олиб борилаётгани, мурожаатларга жавоблар, расмий хатлар, ички буюруқлар ҳам тўлиқ давлат тилига ўтказилгани, жамоада асосан ёшлар бўлгани учун бу алифбога махсус ўрганиш талаб этилмаслиги таъкидланди.

Ўрганишда айрим ҳолларда ҳужжатларда орфографик, имловий ва услубий хатоликлар мавжудлиги аниқланиб, мазкур хатоликлар ўз вақтида бартараф этилди.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, ҳудудий филиалида янги лаборатория ускуналари сотиб олиниши муносабати билан уларга давлат тилида тавсифлар осиб қўйилиши, Ўзбекистон миллий метрология институти филиалида эса лабораториялар, маънавият хонаси, идоравий кутубхоналар фаолиятини белгиланган талаблар бўйича жиҳозлаш зарурлиги айтилди.