Мамлакатимизда экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали халқаро стандартлар жорий этиш, СE маркировкаси ва халқаро ISO сертификатларни олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Яшнобод туманидаги жойлашган "Quality Farm" корхонасида ISO 13485 ва СE маркировкасини жорий этиш бўйича учрашув ташкил этилди.
Тадбирда корхонага хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси