Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах вилояти ҳудудий филиали масъуллари томонидан вилоятидаги экспортёр корхоналарга халқаро стандартларни олиш ва кенг жорий этиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Ҳозирги кунда  "Бетлиз текстел" саноат корхонаси тайёр трикотаж маҳсулотларини  Туркия давлатига экспорт қилмоқда, "Зарбдор универсал логистик" корхонаси эса, помидор маҳсулотини Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилмоқда.

Филиал ходимларининг тизимли ёрдамлари натижасида мазкур корхоналарнинг экспорт имкониятлари сезиларли даражада кенгайиб бормоқда.