2021 йилнинг ноябр ойида Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) ва Халқаро аккредитация форуми (IAF) ташкилотлари томонидан 2022 йил “9 июн - Бутунжаҳон аккредитация куни” муносабати билан (#WAD2022) рассом ҳамда дизайнерлар ўртасида плакатлар танлови эълон қилинган эди.

Ушбу танловга жами 29та ижодий ишлар келиб тушган. Бу йилги сана “Аккредитация: барқарор иқтисодий ривожланиш ва атроф-муҳит” шиори остида ўтади. Танлов иштирокчилари Бирлашган миллатлар ташкилотининг (БМТ) Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) билан яқиндан танишиб чиқиб, унинг асосий ғоясини аккредитация фаолияти билан боғлаган ҳолда ўз плакатларида ифодалашлари лозим эди.

Танловга кўра биринчи ўрин таиландлик графика дизайнери Пуньясорн Лумджуанга насиб этди ва у 1500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Унинг дизайнида атроф-муҳит, иқтисодиёт ва БРМ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, ҳамда экологик барқарорлик ва ўзгарувчан дунёда инсонлар фаровонлиги мувозанатига аккредитация фаолияти қай тарзда таъсир эта олиши ўзига хос талқинда акс эттирилган.

 

Иккинчи ва учинчи ўринларни эса хитойлик рассом Чжан Мэн ўзининг иккита плакати билан эгаллади ва ҳар бири учун 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

-Иқтисодий ва экологик барқарор ривожланиш ҳақида фикр юритар эканман, мен паст углеродли ҳаёт тарзи, паст углеродли саёҳатлар, экологик тоза энергия манбаалари ҳақида ўйладим ва шуларни тасвирлашга ҳаракат қилдим, - дейди Чжан Мэн.

https://ilac.org/news-and-events/contest/