Жиззах вилоятида ўтказилган «Битирувчиларни ишга тақсимлаш ва талабалар бандлигини таъминлаш меҳнат ярмаркаси»да «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси Жиззах филиали масъуллари иштирок этди.
«Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш мақсадида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва келажакда ишга жойлашиш жараёнларининг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган ушбу тадбирда якуний босқич талабалари билан филиал мутахассислари томонидан суҳбатлар олиб борди.
Шунингдек, жараён давомида соҳада иш фаолиятини олиб боришни истаган илмга интилувчан битирувчилар саралаб олиниб, халқаро андозаларга мос равишда жиҳозланган замонавий синов лабораторияларига ишга таклиф этилди.