Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди. Инсон қадрини улуғлаш - юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган овул ва макон йиғинлари, маҳаллалар ҳал қилувчи ўрин тутади.
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Қорақалпоғистон филиали ходимлари Нукус шаҳрида ташкиллаштирилган “Нуронийлар билан бир дастурхон атрафида” тадбирида иштирок этдилар. Филиал ходимлари тадбир иштирокчилари билан самимий, дилдан суҳбатлашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар юзасидан тўхталиб, ушбу жараёнда кекса авлод вакилларининг ҳам алоҳида хиссалари борлиги, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига бевосита кекса нуронийларни тўтган ўрни, ўзларининг бой тажрибалари билан ёшларга тўғри йўл кўрсатишлари тўғрисида сўзлашдилар.
Тадбирда нуронийлар катта ҳаётий тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашиб, уларга ўз насиҳатларини бердилар.