Корхона, ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва мувофиқликни баҳолашда иштирок этувчи мутахассислар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача бўлган даврда Сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 298-сонли, 2015 йил 14 октябрдаги “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва “2017 йилда СМСИТИда ташкилотлар ва корхоналар раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш Режа-жадвали”га мувофиқ 2017 йилнинг 16 январидан Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтида қуйидаги йўналишлар бўйича икки ҳафталик (80 соат) малака ошириш курслари ташкиллаштиради:
-Саноатда техник назоратни ўтказишни ташкиллаштириш;
-Менежмент тизимини сертифкатлаштириш.
Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ўрнатилган намунада серификат ва гувоҳнома берилади.
Курсларда ўқиш масалалари бўйича СМСИТИ Малака ошириш марказига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: (0371) 250-12-63, 253-85-26, 253-80-81, 250-22-23.
Режа жадвали: Юклаб олиш учун