Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 февралдаги ПҚ-143-сон “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарордаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида
Ташки савдо ва инвестициялар вазирлиги, Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Турк стандартлари институти ҳамкорлигида “ZOOM” платформаси орқали вебинар ташкил этилди.

Вилоятлар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси маъсуллари, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва унга аъзо корхоналар, мувофиқликни бахолаш идоралари иштирок этган семинарда экспертлар томонидан чарм-маҳсулотларига оид мавжуд стандартлар, техник регламентлар, Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги мавжуд талаблар, сертификатлаштириш, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги синовлари бўйича маълумотлар берилди.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди, экспертлар томонидан барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси