Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизими барча ходимлари учун ходимларнинг лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида “Лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритиш масалалари” мавзусида онлайн амалий семинарда ташкил этилди.

Семинарда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси доценти М.Сапарниёзова “Лотин алифбосида имло қоидалари”, “Тиниш белгиларининг ишлатилиши” мавзуларида тақдимот билан иштирок этди.

Шуниси муҳимки, семинарнинг онлайн ташкил этилган бўлса ҳам, интерактив тарзда олиб борилди. Имло қоидалари ва тиний белгиларини ишлатиш бўйича маърузачи томониан иштирокчиларга мисоллар берилди ва натижалари таҳлил қилинди. Семинарда ҳужжат тайёрлаш ва расмийлаштиришда, энг аввало, ўзбек тилининг барча асосий қонуниятлари ва қоидаларини маълум даражада тасаввур этиш зарурлиги, ҳар бир ходим фаолияти давомида иш қоғозларини тузишда ўзбек тилининг имлоси, тиниш белгилари ва услубий қоидалари юзасидан маълум малакага эга бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда она тили шунчаки сўзлашув воситаси эмас, балки Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор, аждодларга ҳурмат ва шунинг баробарида авлодларимизга иззат рамзи экан ва бу каби тадбирларни ҳудудий бошқармаларда ҳам давом эттириш лозимлиги ҳақида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.