“Менинг салтанатимда кимки мукофотга лойиқ иш қилса, мукофотсиз қолмайди, жазога лойиқ иш қилса жазосиз қолмайди”
“Темур тузуклари” китобидан
Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё филиали, ва бошқа бўлинмалар ҳамкорлигида буюк саркарда давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан «Амир Темур ва Темурийлар даври шарқ ренессанссининг иккинчи даври» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Учрашувда Республика маънавият тарғибот маркази Қашқадарё вилоят бўлими тарғиботчиси, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти Саодат Муртозова иштирок этиб, Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, Амир Темурнинг давлатчилик фаолиятига оид кўргазмали маълумотлар иштирокчиларга намойиш этилди. Тадбир ўзаро савол-жавобларга бой бўлди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё филиали раҳбари У.Амирқулов сўзга чиқиб, ҳамкорлик асосида маърифий учрашувларни тизимли ўтказиб бориш ва шу орқали ходимларга бой тарихимиз, маънавий меросимиз ҳақида маълумот бериб бориш ижобий самара беришини таъкидлади.