Унда Марказ директори ўринбосари Шокир Алимов, стратегик ривожлантириш ва менежмент тизимини қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Ботир Ғафуров ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.
“Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК томонидан коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини жорий қилиш ҳамда амалга тадбиқ этиш бўйича 2021 йилда бир қатор ишлар бажарилган.
Марказнинг 2021 йил 23 апрелдаги буйруғига асосан Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимига масъул бўлган Марказнинг янги “Юридик кўмаклашиш ва комплаенс назорат” бўлими ташкил этилди.
Марказда ISO 37001:2016 Халқаро стандартини жорий этиш мақсадида алоҳида ишчи гуруҳи ташкил этилди ва улар учун ISO 37001:2016 стандарти бўйича хорижий экспертлар томонидан онлайн ўқув-семинарлари ўтказилди.
Марказда ISO 37001:2016 халқаро стандартини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар Режаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Бош директори томонидан 25 май 2021 йилда тасдиқланди.
Марказнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида қайта кўриб чиқилди, шу жумладан:
- Марказнинг “Коррупцияга қарши кураш сиёсати” қайта кўриб чиқилди ва янги таҳрирда 2021 йилнинг 1 июнида қабул қилинди. Ушбу хужжатда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва хавфларни (рискларни) бошқариш талаблари назарда тутилган;
- Аккредитация маркази ходимлари ва аккредитация жараёнига жалб қилинадиган мустақил экспертлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида “Сифат бўйича қўлланма”, “Ходимларнинг компетентлилик (лаёқатлилик) мезонлари тартиб-таомили” ва “Марказ ходимларини шакллантириш тартиб-таомили” қайта кўриб чиқилди ва янги таҳрирда кучга киритилди;
Марказда холислик ва бетарафликни таъминлаш бўйича ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларини бажариш мажбуриятларининг шакли янги таҳрирда қабул қилинди;
Марказ ходимларининг Коррупцияга қарши кураш бўйича тушунча ва кўникмаларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси вакиллари иштирокида бир неча семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Марказ фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда комплаенс тизимини юритиш мақсадида қуйида келтирилган ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва жорий этилди:
- Марказ таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом;
- коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом;
- коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти;
- алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти;
- ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти;
- Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти.
Марказда жорий қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISO 37001:2016 стандарт талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида экспертлар томонидан 2021 йилнинг июль ойида тизимнинг ички аудити ўтказилди. Аудит натижалари бўйича Марказ директорининг таҳлили ўтказилди ва аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш чора-тадбирлари белгиланди ҳамда улар бартараф этилди.
OʻzDSt ISO 37001:2019 стандарти бўйича менежмент тизимларини сертификатлаштиришга талабгор бўлган 1 та (“Cert Internaitonal” МЧЖ) сертификатлаштириш органи аккредитациядан ўтказилди ва OʻZAK.MT.0010 рақами билан Давлат рўйхатига киритилди.
“Аккредитация маркази” ДУКда мижозларнинг қониққанлик даражасини аниқлаш мақсадида баҳолаш тизими жорий этилган бўлиб, Марказнинг расмий веб-сайтида “akkred.uz/satisfaction-rating” жойлаштирилган. Ушбу веб-сайт 2020 йилнинг март ойидан ишга туширилган ва бугунги кунга келиб ушбу сайт орқали 64 та мижоз томонидан Марказнинг фаолияти аноним кўринишда баҳоланган.
Марказ ходимлари иштирокида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга бағишланган акция, флешмоб “#БизКоррупциягаҚаршимиз” хештегини оммалаштириш орқали тарғибот тадбирлари ўтказилди.
AEConformity (Aвстралия) ташкилоти томонидан 2021 йилнинг декабрь ойида Марказда ISO 37001:2016 стандарти асосида жорий этилган тизимни халқаро нормаларга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида ташқи аудит ўтказилди.
Мазкур аудит натижаларига кўра, Марказнинг аккредитация бўйича хизмат кўрсатиш жараёни илғор халқаро тажрибага мос келиши тасдиқланди ва
ISO 37001:2016 стандарти талабларига жавоб беради, деган хулоса билан эътироф этилди, ҳамда тегишли Гувоҳнома билан ҳужжатлаштирилди.
Марказ расмий веб-сайтининг алоҳида “akkred.uz/static/anti-corruption” саҳифаси мавжуд бўлиб, унда Марказ томонидан яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш, ҳамда унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар киритилган.
Ҳурматли журналистлар, 2022 йилда Марказ томонидан қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган, деган савол ҳам пайдо бўлиши ўринли. Қисқача йил режаларимиз билан ҳам таништириб ўтаман:
* Марказнинг сифат менежменти тизими билан коррупцияга қарши курашиш тизимини интеграцияллаш ;
*Марказда жорий этилган Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш;
*Марказнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходимларининг малакасини ошириш;
*Марказ ходимлари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар тренинглар ўтказиш каби тадбирларни белгилаганмиз. Ўйлаймики, бу тадбирлар соҳанинг янада шаффоф бўлишига ўз хиссасини қўшади.
“Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК матбуот хизмати
78 113-01-11 (қўш: 149)