Саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 9 январидан Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтида қуйидаги йўналишлар бўйича тўрт ҳафталик (152 соат) малака ошириш курслари ташкиллаштиради:
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш;
Енгил саноат, мебел ва ўйинчоқ маҳсулотларини синаш;
Фармацевтика маҳсулотларини синаш;
Спорт снарядлари, жиҳозлари ва ускуналарини синаш;
Саноат маҳсулотларини синаш;
Иссиқлик техникавий ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш(суюқлик ва газлар сарфи ва ҳажми, ҳарорат, босим).
Ушбу курслар таянч ва сўралган соҳадаги ўқишларни ўз ичига олади ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этувчи мутахассисларни сертификатлаштиришга тайёрлаш учун мўлжалланган.
Шу билан бирга 2017 йил 9 январдан бир ҳафталик (40 соат) “Мувофиқликни баҳолашнинг қонуний ва норматив-ҳуқуқий асослари” малака ошириш курси ўтказилади.
Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ўрнатилган намунада серификат ва гувоҳнома берилади.
Курсларда ўқиш масалалари бўйича СМСИТИ Малака ошириш марказига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: (0371) 250-12-63, 253-85-26, 253-80-81, 250-22-23.