Хитойнинг халқаро ташаббуси билан ташкил этилган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида бугуннинг ўзида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзавтасаноат АЖ ва мувофиқликни баҳолашдаги хусусий сектор мутахассислари учун "Электромобиллар синови, сертификатлаштириш, стандартлар ва давлат назоратида- Хитой тажрибаси" мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолашдаги Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази экспертлар томонидан билим ва кўникмалар берилди.

Шу билан бирга электромобиль соҳасидаги мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги муносабатларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари ва бу соҳада халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди, Хитойлик экспертлар томонидан барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Тадбир якунига кўра, Хитой томонидан электромобиллар
ва уларнинг эхтиёт қисмларига оид стандартларни олишга,Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида грант дастур орқали мутахассислар учун амалиётлар ташкил этишга, соҳа йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси