ЎзТТСА тизим ташкилотлари Самарқанд вилояти филиаллари «Миллий тикланиш» демократик партияси билан ҳамкорлигида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан «Миллий тикланиш» демократик партияси депутати, сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Ш. Алибеков томонидан тадбир иштирокчиларига Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун моҳияти батафсил тушунтириб берилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан депутатга мурожаат қилиб тадбир кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.