Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда "Узтест" маркази Чирчиқ филиали мутахассислари томонидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган экспортёр корхоналарида профилактика тадбирлари ўтказилиб, жойларда ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд муаммолар ўрганилмоқди. Тадбир давомида корхона вакилларига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, стандартлаштириш, метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишида ёзувларни тўлиқ давлат тилида бўлиши лозимлиги юзасидан тушунтиришлар бериб борилмоқда.