Инновацион ривожланиш вазирлигида айни пайтда янги илмий ишланмалар кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбар ва ходимлари, олим ва мутахассислар, янги ишланмаларни жорий этишдан манфаатдор бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этмоқда.
Кўргазмада янги механизм асосида бажарилган ва 2021 йилда якунланган илмий лойиҳаларнинг асосий натижалари – 100 дан ортиқ янги илмий ишланмалар намойиш этилмоқда. Ушбу лойиҳалар қаторида Ўзбекистон миллий метрология институтининг “Суюқликнинг кинематик қовушқоқлик бирлигини ҳосил қилиш учун бирламчи намунавий комплекс қурилмасини яратиш” илмий-амалий лойиҳаси ҳам Инновация вазирлиги вазири Иброхим Абдурахмонов томонидан муносиб эътироф этилиб, сертификат билан тақдирланди.