Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси, Siemens AG, Knorr-Bremse Systems for Rail Vehicles GmbH, DKE - VDE Association for Electrical, Electronic & Information Technologies e.V., ALPHA CONSULTING GMBH, DIN Deutsches Institut für Normung e.V. (DIN), Knauf Gips KG, "CLAAS" компанияси вакиллари ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи ўртасида биринчи онлайн учрашув ўтказилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қишлок хўжалиги вазирлиги, Энертетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзэлтехсаноат уюшмаси, Ўзтўкимачиликсаноат уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси вакиллари иштирок этган учрашувда энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва рақамлаштириш соҳалари бўйича янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган қатъий янгиланиш ва ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиётнинг эркинлаштирилаётгани мамлакатимизнинг изчил ривожланиши ва тармоқ корхоналарини юксалиш учун шарт-шароит яратилётганлиги таъкидланди. Самарали савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашда германиялик ишбилармонлар ва Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси муҳим ўрин эгаллаши таъкидланди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳ ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликнинг янги механизмига айланиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбир якунига кўра, соҳаларни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги учрашув жорий йилнинг апрель ойида ўтказишга келишилди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси