Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими томонидан Агентлик ҳузуридаги ташкилотларнинг Жиззах вилояти филиалида "Коррупция — ривожланишимиз учун тўсиқ" мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишланиши, белгиланган ички тартиб қоидаларга риоя қилиниши ҳамда коррупция аломатлари вужудга келган ҳолларда "Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими"га мурожаат қилишлари кераклиги айтиб ўтилди.