Оммавий ахборот воситалари ходимлари навбатдаги медиа-тур давомида Фарғона туманида фаолият кўрсатаётган “VODIY SHOES” ва “BAHODIR LOG’ON TEKSTIL” ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишмоқдалар.

“VODIY SHOES”да пойабзал ишлаб чиқарилса, “BAHODIR LOG’ON TEKSTIL” корхонаси текстил маҳсулотларини халққа етказиш билан шуғулланади.

Мазкур турда мутахассислар ОАВ ходимларига ишлаб чиқаришдаги жараён ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан корхоналарига кўрсатаётган амалий ёрдами тўғрисида маълумотлар берилмоқда.