ЎзТТСА ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали мутахассислари томонидан Қибрай туманида жойлашган инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилиши режалаштирилган "Bio Eco Servis","FORTEK" ХК" ва CHIRCHIQSELMASH" корхоналарида профилактика тадбирлари ўтказилди.
Корхоналарда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ҳамда асбоб усконаларни ўрнатиш жараёнлари ўрганилди. Учрашув давомида корхона вакилларига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, стандартлаштириш, метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишида ёзувларни тўлиқ давлат тилида бўлиши бўйича тушунтиришлар берилди.