Экспорт имконияти янада кенгаймоқда.

 

“Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Беларусь Республикаси Стандартлаштириш давлат  қўмитаси  ўртасида  аҳдлашув  Меморандуми  имзоланди.

Ушбу Меморандумга асосан эндиликда Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошларимиз ўзларининг маҳсулотларини Беларус Республикасига экспорт қилиш имконияти янада кенгаяди.

Юртимиз тадбиркорлари ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан аввал,  аҳоли саломатлигига таъсири, белгиланган меъёрий ҳужжат талабларига мос келиши ва энг муҳими маҳсулотнинг хавфсизлиги даражасига эътибор қаратишлари лозим бўлади.

Меморандумга асосан, “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси” томонидан Беларус Республикасига  кириб  бораётган импорт маҳсулотлари учун қўйиладиган мажбурий талаблари тўғрисида маълумотлар олиниб, Беларус Республикасининг соҳага оид қонунчилиги, техник регламентлар талаблари ҳамда мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва сертификатлаштириш тартиботлари ўрганилди.

Ушбу маълумотлар агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз расмий веб-сайтимизга муражаат қилишингиз мумкин.