Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO)нинг Европа ва Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича координатори Мария Шабалина билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда стандартлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар, Ўзбекистонда халқаро ISO стандартларни жорий этилиши, ISO ташкилотига аъзо техник қўмиталар фаолиятини тубдан яхшилаш, кадрлар тайёрлаш, стандартлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган муҳим вазифалар кўриб чиқилди..
ISO стандартларини жорий этиш орқали сифат инфратузилмасини яратиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятларни яратилишига умид билдирилди.
Тадбир якунида Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти билан стандартлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш
ва мустаҳкамлаш юзасидан келишиб олинди.
Халқаро муносабатлар бошқармаси