Жорий йилнинг 15-17 февраль кунлари Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманлар ҳокимликларида Техник жиҳатдан тартибга солиш Агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Стандартлар институти томонидан корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан экспортчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари билан семинар тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, корхоналарда барча халқаро стандартларни жорий этиш - ISO 9001:2015, OEKO TEX 100, ГЛОБАЛ ГАП ва ҳ.к.з. уларни халқаро сертификатлар билан таъминланишидаги ҳаражатлар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш жамғармаси томонидан қоплаб берилиши муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур семинар тренингда иштирок этиб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг ва халқаро сертификатни жорий этиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлинг.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

91-414-72-47

98-774-99-31

90-612-13-21