Агентлик ҳузуридаги департамент, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат нозарати маркази, ва Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиаллари маъсуллари вилоятдаги “Samarqand Apparel”корхонасида бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдилар.
Маъсуллар томонидан, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга тегишли меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, маҳсулотларни сертификатлаштириш, ўлчов воситаларини метрологик қиёслов кўригидан ўтказиш ва сифат менежменти тизимини халқаро стандартлар асосида сертификатлаштириш йўналишлари юзасидан ҳам маълумотлар берилди.