Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Давлат назорати департаменти Қорақалпоғистон Республикаси филиали ташаббуси билан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳрида жойлашган 7261-сонли Ҳарбий қисмда манавий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ҳарбий қисм, Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Нукус Давлат педагогика институти талабалари иштирок этиб, Бобур ижоди ва фаолияти билан янада чуқурроқ танишди ва талабалар томонидан Бобур қаламига мансуб ғазаллардан парчалар тингланди.