Турк Стандартлари Институти (TSE) билан стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишда давлат назорати механизмлари бўйича онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда техник жиҳатдан тартибга олиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилинишинида Туркия ва Ўзбекистон тажрибалари, Туркиядан соҳага малакали экспертларни жалб этиш масалаларида фикр алмашилди.
Тадбирда Турк Стандартлари Институти Ўзбекистондаги вакили Куршат ЙИЛМАЗ ҳам иштирок этди. Куршат ЙИЛМАЗ билан миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, соҳа йўналишларида Туркия ва Европа тажрибасини ўрганиш, ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.