Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров ва Қозоғистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси раиси Абенов Арман Даулетович ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, аккредитация, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбир натижасига кўра, ишчи гуруҳ томонидан икки давлатнинг техник регламентлари ва миллий стандарт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ва мувофиқликни баҳолаш идоралар рўйхатини тайёрлаш, шунингдек икки давлатнинг стандартлаштриш ва метрология институтлари, акрредитация марказлари ўртасида алоқаларни кучайтириш, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Халқаро муносабатлар бошқармаси