Жорий йилнинг 7-10 февраль кунлари “Миллий сифат инфратузилмасидаги ислоҳотларни қўллаб қувватлаш” лойиҳаси доирасида  Германия Федератив Республикасининг Федерал физика-техника институти (PTB), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ISO 37001:2016 стандарти бўйича  онлайн ўқув-семинар ташкил қилинди.

Семинар доирасида  ISO 37001:2016 стандарти тўғрисида маълумот бериш ва ушбу стандартни корхоналарда жорий этилишининг хусусиятлари, жаҳон тажрибаларини тушунтиришдан иборат бўлди. Унда давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 80 дан ортиқ мутахассислар иштирок этдилар.

Германия эксперт Манфред Кайндлер томонидан ISO 37001:2016 стандарти менежментнинг коррупцияга қарши тизими бўлиб, пора олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қатор чораларни ўз ичига олиши ҳамда мазкур стандарт бошқарувнинг коррупцияга қарши тизимини жорий қилишга, жорий назоратни янада кучайтиришга қаратилганлиги ва пора олиш ҳолатларининг камайишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Бугунги кунда тизимдаги Ўзбeкистон миллий мeтрология институти,  Аккредитация маркази, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи xалқаро ISO 37001:2016 сертификатига эга бўлди.

Семинар давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир якунига кўра Германиялик экспертлар билан коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда кенгайтирилган ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


Халқаро муносабатлар бошқармаси