ЎзТТСА ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан Хатирчи туманида фаолиятини бошлаш арафасида турган «Пром Сервис Умид» хусусий корхонасига ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни олишда, ўлчаш воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказишда ва халқаро стандартларни жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек корхонага иш юритишда ҳужжатларни давлат тилида юритилиши ва махсулотнинг ёрлиқлашда ёзувларни тўлиқ давлат тилида киритилиши тушунтирилди.