Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси хамкорлиги ва Mars Wrigley, Nestle, Coca Cola компаниялари вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.

Учрашувда озиқ-овқат маҳсулотига уни тамғалаш юзасидан қўйиладиган талаблар, миллий ва халқаро стандартларни жорий этиш ва қўллаш, халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди.

Тадбир якунига кўра, мазкур  йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишилди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси