Бугун 9 феврал буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий туғилган кунининг 581 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.
Шундай учрашув Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Навоий вилояти ҳудудий филиаллари томонидан “Мен Навоий Фарзандиман” шиори остида нишонланди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси Шоимқул Беҳбудов ҳамда Навоий Педогогика Институти Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Нигора Шариповалар иштирок этиб, буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий бобомизнинг бой маънавий меърослари, уни ёшлар тарбиясидаги аҳамияти хусусида тўхталиб, шоир ғазалларидан намуналар ўқидилар.