Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Марказий аппарати ходимлари буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан шоирнинг машҳур “Қаро кўзум” ғазалига #navoiyiftixorim хештегини ўтказдилар.
Бунда ҳар бир ходим ғазалдан икки мисрадан ўқиб, унингг маъноларини айтиб бердилар.
Қаро кўзум....
Қаро кўзум¸ келу мардумлиғ эмди фан қилғил¸
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.
Юзинг гулига кўнгул равзасин яса гулшан¸
Қаддинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.
Таковарингға бағир қонидан хино боғла¸
Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил.
Фироқ тоғида топилса туфроғим¸ эй чарх¸7
Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.
Юзунг висолига етсин¸ десанг кўнгулларни¸
Сочингни боштин-аëғ чин ила шикан қилғил.
Хазон сипоҳиға¸ эй боғбон¸ эмас монеъ¸
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.
Юзида терни кўруб ўлсам¸ эй рафиқ мени¸
Гулоб ила юву¸ гул баргидан кафан қилғил.
Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг¸
Анинг бошоқлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.