Ўзбекистонда ядровий хавфсизликни таъминлаш
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунинг 14-моддасига мувофиқ, радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш соҳасидаги фойдаланиладиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтказилиши лозим.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 июнь 2014 йилдаги 190 - сонли “2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига киритилган.
“Ўзстандарт” агентлигининг Метрология хизматлари кўрсатиш маркази юқори аниқликка эга бўлган дозиметр ва спектрометр билан таъминланиши натижасида ўлчаш имкониятлари кенгайди. Ионлаштирувчи нурланишлар ўлчов воситаларини қиёслаш қурилмаларини ва спектрометрларни қиёслаш ва калибрлаш ишлари ўзлаштирилди. Бу ер ости қазилмаларини топиш, меҳнат мухофазаси ва соғликни сақлаш соҳаларида текширув ва назорат олиб бориш ишларини яхшилаш имкониятини беради.
“Ўзстандарт” агентлиги ва Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан 2018-2021 йилларда амалга ошириш учун техник хамкорлик лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу лойиҳага асосан ядровий ва радиацион хавфсизликни таъминлашни метрологик таъминоти соҳасида иккиламчи эталонлар лабораториясини яратиш кўзда тутилган.