Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Бекобод филиаллари ҳамкорлигида миллий қадриятлар, урф-одатлар, инсонийлик, ватанпарварлик, ҳалолликни тарғиб этишга қаратилган маърифий учрашув бўлиб ўтди.

 Тадбирда Бекобод шаҳар имом хатиби сертификатлаштириш ва метрология соҳасида иш олиб бораётган ходимларнинг фаолияти жуда ҳам масъуллиятли эканлиги, уларнинг касби давомида тўғри иш юритишлари халқимизни ҳам тўғри йўлга бошлаётганлиги хусусида сўз юритди.

Шунингдек, тизим ташкилотлари ходимлари иштирокидаги тадбирда соҳанинг барқарор ривожланиши учун ўлчов воситаларини меъёрларга мувофиқ ишлаши ва маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолашда ҳалоллик мезонлари асосида ёндашишлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди.