“УзТест” маркази Жиззах филиал масъуллари томонидан саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, лойиҳалар ташаббускорлари билан фаолиятни янада кенгайтириш бўйича режалар ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 майдаги «2017-2021 йилларда қайта тикланадиган энергетикани янада ривожиантириш тўғрисида»ги ПҚ- 3012-сонли қарорда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш бўйича асосий йўналишлар белгилаб берилди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида агентлик томонидан Ўзбекистон давлат стандарти ЎзДст 2798:2017 «Ноананавий технология. Биочиқиндилар энергетикаси. Биогаз қурилмаларига умумий техникавий талаблар.» халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилди.
Шунингдек, филиал масъуллари Жиззах политехника институти билан ҳамкорликда бир қатор илмий тадқиқот ишларини олиб боришга келишиб олинди. Хусусан, институт тадқиқитчиси Ш.Суванқулов томонидан «Турли таркибдаги биогазлар билан таъминлаш» мавзусида бажарилган диссертация иши тадқиқоти давомида «Узтест» ДМ лабараториясида Агилент 7890Б Газохромотографида биогаз ишлаб чиқарувчи қурилмадан олинган биогаз таркиби текширилди. Текшириш натижасига кўра тадқиқодчи Ш.Суванқулов лабораторияда турли таркибдаги биогазларнинг метан миқдори бир неча маротаба аниқланди. Илмий изланишларнинг натижасида республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида энергия тежамкорлигини таъминлашга катта ҳисса қўшади.