ЎзТТСА ва Туркия стандартлаштириш институти ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбек-Турк Тест марказида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминланиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида қўшма корхона бош директори томонидан сертификатлаштириш идораси сифатида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат талабларига биноан енгил саноат маҳсулотлари, аравачалар, турли хил идишлар, мебель маҳсулотлари, спорт анжомлари, электр маҳсулотлари, электр маиший техника, кам қувватли электр аппаратлари ва технологик ускуналарни сертификатлаштириш жараёнида маҳсулотларнинг давлат тилида номланиши, ёрлиқланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши, синов баённомалари асосан давлат тилида расмийлаштирилмоқда.

Қўшма корхонада иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилаётгани ва ходимларнинг лотин алифбосини тўлиқ ўзлаштиргани маълум бўлди. Лабораториялардаги асбоб ускуналари ҳақидаги маълумотларни давлат тилида берилиши, ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат муҳофаза бўйича кўргазмали материаллар ҳам давлат тилида бўлиши юзасидан тавсиялар берилди.