ЎзТТСА ва Туркия стандартлаштириш институти томонидан замонавий талабларга жавоб берадиган "Ўзбек-Турк Тест Маркази", Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Мазкур қўшма корхона ички ва халқаро бозорда кўп йиллик тажриба ва ўз ўрнига эга. Бунда Туркия стандартлаштириш институти билан ҳамкорлик ижобий самара бермоқда.
Куни кеча Туркия стандартлаштириш институти Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Куршат Йилмаз билан Халқаро ISO стандартларини давлат тилига таржима қилиш ва стандартларини давлат тилида бўлиши соҳасида инновацион услубларни жорий қилиш вазифалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, стандартларни давлат тилида ишлаб чиқиш ва халқаро стандартларни таржима қилишни фақат Ўзбекистон стандартлар институти мутахассислари эмас, балки агентлик ҳузуридаги тармоқ ва соҳа масъуллари техник қўмиталар билан ҳамкорликда тизимли равишда амалга оширишлари мақсадга мувофиқ ва бунда албатта ўзбек тилшунос олимлар ҳам фаол иштирок этишлари мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинаётган Туркия Республикаси билан ҳамкорликдаги дастур ва танловларда агентлик тизими ёшларининг иштирокини таъминлаш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш соҳаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш, ёш олимларни чет элларда малака оширишларини ташкил этиш бўйича ҳам фикр алмашилди.