Маҳсулотларни синаш усуллари
O‘z DSt 20.202:2016 “Маҳсулотни синаш тизими. Путур етказмасдан текшириш. Путур етказмасдан текшириш лабораторияларига доир талаблар” Ўзбекистон давлат стандартининг биринчи таҳрири ишлаб чиқилди ва “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Қарори билан тасдиқланди. Ушбу давлат стандарти республикамизда ишлаб чиқариш, авиасозлик, тиббиёт, темир йўл, маҳсулотнинг муайян турларини ва саноат объектларини, саноат ва кончилик ишларини бехатар олиб борилишини назорат қилишда кенг фойдаланилади ва қўлланилади.
Путур етказмасдан текшириш соҳасида 416 та ташкилот сўровномасига биноан ўлчаш воситаларини қиёслаш ишлари амалга оширилди ва 17 та ташкилот сўровномасига биноан ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялашдан ўтказилди.
– 17 та ташкилот учун маҳсулотларни синаш усулиятини аттестатлаш бўйича ҳужжатлар экспертиза қилинди;
– 9 та ташкилот учун ўлчаш воситаларини калибрлаш усулияти хужжатлари ишлаб чиқиш ва экспертиза тахлил қилиш ишлари амалга оширилди.
Ушбу қилинган ишлар республикадаги метрология соҳасидаги ишларни яхши ташкил қилишда ва фойдаланишда қўлланилади.