Жорий йилнинг 24-31 январь кунлари Беларуссия давлатида Ўзбекистон стандартлар институти ва Беларуссия давлатининг стандартлаштириш ва сертификатлаштириш институти билан ҳамкорликда «Электротехника маҳсулотларини синаш» ихтисослиги бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди. Ўқув курсида «УзТест» маркази, «Артель Элекcтрониcс» МЧЖ ва «Технопарк» МЧЖ ва Стандартлар институтидан махсус вакиллар қатнашмоқда.

Айни дамда тингловчиларга Беларуссия давлатининг стандартлаштириш ва сертификатлштириш институтининг Малака ошириш марказида электротехника, радиоэлектротехника ва энергияни тежашда техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи Дунчик Юрий Константинович томонидан «Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг электромагнит мослашувчанликка доир қонунчиликларини уйғунлаштириш бўйича 2014-30-ЭУ директиваси» мавзусида дарс машғулотлари олиб борилмоқда.