Агентлик Матбуот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги ОАВ ходимлари иштирокидаги пресс тур доирасида юртимизда газ балонларининг ўрнатилиши ва улардан нотўғри фойдаланиш оқибатлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига берилган ваколатлардан тўғри фойдаланиш юзасидан маълумот берилди.
Дастлаб, журналистлар аккредитациядан ўтган, газ балонларни ўрнатиш ва синовларини ўтказаётган лаборатория фаолияти билан танишдилар. Сўнгра газ ёқилғиси қуйиш шахобчаларида бўлиб, ҳайдовчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, газни белгиланган меъёрларида қуйиш ва тегишли ҳужжатлари кўздан кечирилиб, сўнгра хизмат кўрсатилиши юзасидан маълумотга эга бўлдилар.
Прессс тур жараёнларида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ФВ Бош бошқармаси масъуллари ҳам иштирок этиб, ўтган йили қўлбола газбалонларини ўрнатиш ва белгиланган муддатларда текширишларни ўтказмаган ва ёқилғи қўйиш шахобчаларида меъёрлардан кўп газ қуйилгани оқибатида бир қанча кўнгилсизликлар юз бергани ҳақидаги маълумотларни бердилар.
Ҳурматли юртдошлар, сизларни яна бир бор огоҳликка чақирамиз! Қўлбола газбалонларидан фойдаланманг, бу ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаёти учун ўта хавфли!