ЎзТТСА ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бўлинмаси мутахассислари Термиз шаҳридаги чинни буюмлар ишлаб чиқарувчи «СУРХОН ТEРМИЗ ЧИННИ» корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.
Корхона айни пайтда ички ҳамда қўшни давлат бозорларига сифатли маҳсулот етказиб бермоқда. Ана шу фаолиятни янада кенгайтириш, халқаро стандартларни жорий этиш ва экспортга йўналтириш масалаларида филиал мутахассислари соҳага доир сифатли хизматларни таклиф этиб, ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.
Бундан ташқари, учрашувда корхона вакилларига «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги», «Стандартлаштириш тўғрисидаги», ва «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисидаги» янги қонун лойиҳалари юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.