Агентлик тизимидаги Давлат назорати департаменти масъуллари томонидан  Чилонзор туманидаги «Нур-тех»  ва Учтепа туманида жойлашган «Учтепа нур текстиль»  саноат корхоналарида  профилактика тадбирлари  ўтказилди.

Бунда ишлаб чиқариш корхоналарга махсус иш кийимлари ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилиш учун Оэко-Тех стандарти 100  халқаро сертификатига эҳтиёжи  борлиги  маълум  бўлди.

Мазкур корхоналарга Оэко-Тех стандартининг талаблари тушунтирилди ва халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатлаштириш учун ҳамкорликда ишни ташкил этишга келишиб олинди.