Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон-Белорусия   "RANCH” Технология Университетининг профессор-ўқитувчилари билан  учрашдилар.

Янги ташкил этилган мазкур хусусий таълим муассасаси, Хоразм  минтақасида  машинасозлик ва унга турдош саноат тармоқ соҳалари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган.

Шунингдек, Университет  машинасозлик йўналишида катта тажриба ва ўта замонавий лаборатория базасига эга Белоруссия-Россия университети ҳамда Белгород технология университети ва  Германиянинг Krone Holding концерни билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон миллий метрология институти ва “BRANCH” Технология Университети ўртасида саноат корхоналарига метрология йўналишида малакали кадрларни тайёрлаш, соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш ҳамда 5+1 тамойили асосида талабаларни назарий билимларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт билан уйғунлаштириш орқали  кенгайтириш бўйича машинасозлик йўналишида  синаш ва калибрлаш ўқув хонасини биргаликда ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик қилишга  келишиб олинди.