Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳамкорлигида Украина Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Украина Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги  ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат хизмати,  «Укркондпром» уюшмаси вакиллари иштирокида онлайн учрашуви ташкил этилди.

Унда озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан қўйиладиган талаблар, миллий ва халқаро стандартларни жорий этиш ва қўллаш, техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Украина ва Ўзбекистон тажрибаларида  фикр алмашилди.

Учрашув якунига кўра, мазкур  йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишиб олинди.

 
Халқаро хамкорлик бошқармаси