Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Қорақалпоғистон филиали масъуллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишиш, соҳага доир масалаларда улар билан тизимли ҳамкорлик олиб бормоқда.
Филиал ходимлари Беруний туманида жойлашган, 2022 йилда Инвестиция лойиҳалари дастурига киритилган "BERUNIY BUG`DOY КLASTER" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Корхонада қурилиш ишлари тугатилиб, иш бошлаш арафасида. Корхонада замоновий синов лабораторияси мавжуд бўлиб, бу ерда буғдой қайта ишланиб, ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхонадаги синов лабораторияси фаолияти билан танишилиб, меъёрий хужжатлар билан таъминланди. Ишлаб чиқариш жарёни учун O'zDst1104-2011 стандарти ва MTR.007-2016 техник регламенти олиб берилди.
Корхона масъулларига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.