Президентимизнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантиришга оид Фармон ҳамда Қарорлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ва ҳудудларда инвестицион лойиҳалар бўйича ишга тушган ва янги ишга туширилаётган корхоналарга, экспортёрларга, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган паст қувватда ишлаётган саноат корхоналарга етказиш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказилмоқда.
Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари Хива шаҳрида жойлашган 2021 йил сентябр ойида фаолиятини бошлаган Германия ва Франция технологияси ва ускуналари ёрдамида гилам ишлаб чиқрувчи "Hiva gilamlari kombinati" корхонасида бўлиб, у ерда экспортга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, синов лабораториялари, ишчиларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган гилам маҳсулотлари нафақат ички бозорга балки Озарбайжон, Украина ва Белорусия давлатларига экспортни амалга ошираётгани қувонарли ҳол.
Шу билан бирга, корхонада 500 нафарга яқин маҳаллий ёшлар фаолият юритиб келаётгани, жорий йил ишчилар сонини 800 нафарга етказиш, шу билан бир қаторда мавжуд синов лабораториясини халқаро аккредитациядан ўтказиш режалаштирилганлиги маълум бўлди.
Учрашув давомида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метролгия ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги янгиликлари юзасидан қўшимча маълумотлар берилди.