Жорий йилнинг 19 январь куни Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси вакиллари билан навбатдаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирда ҳамкорлик учун белгиланган тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот технологиялари (рақамлаштириш) ва электротехника йўналишлари бўйича олиб бориладиган ишлар бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунига кўра, мазкур сохаларни ривожлантириш юзасидан иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли "Йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишилди.
Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси