Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида тегишли масъуллар иштирокида тараққиёт стратегияси лойиҳаси қизғин муҳокама этилди. Жумладан, тараққиёт стратегияси лойиҳасида инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш, умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Президентимиз бошчилигида Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини яратиш, янги демократик жамиятни барпо этишдек улуғ мақсадлар атрофида бирлашиш, демакки, бунинг учун олдимизда аниқ режалар бўлмоғи лозимлиги таъкидлади.

Тадбирда, маънавиятчилар, ҳарбий аскарлар ва Чирчиқ филиали масъуллари фаол иштирок этиб, мавзуга оид ўзларини таклиф ҳамда тавсиялари билан фаол қатнашдилар.